//“OPEN ANDIJAN” I ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ ҲАҚИДА

“OPEN ANDIJAN” I ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ ҲАҚИДА

2019 йил 19-20 октябрь кунлари Андижон вилоятида “OPEN ANDIJAN” I Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Форум Андижон вилояти билан маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасида минтақада инвестиция фаолиятини амалга ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва Фарғона водийсида инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни ошириш бўйича самарали мулоқот ўрнатиш учун платформа бўлиши режалаштирилган.
Форумда 20 дан ортиқ давлатлардан делегациялар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Жами 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилган.
Энг кўп делегация Ҳиндистондан келиши кутилмоқда. Гужарат штатининг губернатори Вижай Рупани бошчилигидаги меҳмонларнинг ташрифи, шубҳасиз Ўзбекистон ва Ҳиндистон минтақалари ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир ёрқин далилидир.
Форум доирасида қуйидагиларни ўтказиш режалаштирилган:
— Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг Гужарат губернатори Вижай Рупани билан икки томонлама учрашуви;
— Андижонда Шарда университети филиалининг тантанали очилиши;
— форум қатнашчиларига GМ Ўзбекистон автомобиль заводи, шунингдек, Андижон вилояти ҳудудида фаолият кўрсатадиган бошқа корхона ва компанияларга ташриф буюриш.
Форумнинг биринчи кунидаги (19 октябрь) асосий воқеаси форумнинг бизнес дастури — ялпи мажлис ва бўлимларда ишлаш бўлади.
Ёшлар марказида форумнинг ялпи мажлиси иштирокчилари билан Андижон вилояти ҳокими, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари, таниқли чет эллик меҳмонлар ва инвесторлар учрашуви бўлиб ўтади.
Куннинг иккинчи ярмида форум иштирокчилари Савдо-саноат палатаси биносидаги «Маде ин Узбекистан» Андижон вилоятининг инвестиция ва саноат салоҳиятига бағишланган кўргазмаси билан танишадилар. Унда “Ўзавтосаноат” АК, “Андижансилко” ҚК, “Сабо” МЧЖ, бундан ташқари “Ҳамкор” МЧЖ, “Неил Граните”, МЧЖ “Макрофарм” ва шу каби бошқа экспорт компаниялари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этадилар.
Шунингдек, меҳмонлар фармацевтика ва енгил саноат, машинасозлик ва қурилиш саноати, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўлимлари ишларида қатнашадилар.
Йўналишлар доирасида чет эл инвесторлари, халқаро молия институтлари вакиллари ва вилоят тадбиркорлари иштирокида Андижон вилоятидаги инвестиция лойиҳалари тўғрисида самарали фикр алмашиш кутилмоқда.
Асосан инвесторлар “Ўзавтосаноат” АК томонидан таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини маҳаллийлаштиришга қизиқишмоқда. Қоидага кўра, хорижий инвестор, авваламбор, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш ҳақида ўйлайди. Таклиф этилаётган инвестицион маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг диққатга сазовор томони шундаки, улар “Ўзавтосаноат” АК кафолатли истеъмолчига эгадир. Масалан, барча автомобилларнинг моделлари учун хавфсизлик камарларини йиғиш бўйича инвестиция лойиҳаси. Лойиҳанинг тахминий қиймати 8,6 миллион АҚШ долларини ташкил этади, яратилган янги иш ўринларининг сифати 92 кишини ташкил этади, йиллик айланма маблағ ҳажми 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва “УзАвтоМоторс” ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 100 фоиз истеъмолчиси ҳисобланади.
Машинасозлик саноатидаги 17 та шунга ўхшаш маҳаллийлаштириш лойиҳалари хорижий инвесторларга тақдим этилади, уларни амалга ошириш давомида 280 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб қилиниши ва 1340 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Тармоқнинг фаолияти натижасида Г2Б ва Б2Б форматида аниқ келишувлар ва шартномалар имзоланиши таъминланади.
Форумнинг иккинчи кунида (20 октябрь) иштирокчилар Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги сайёҳлик салоҳияти билан танишадилар.

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати