//ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ ИШЧИ ГУРУХИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ ИШЧИ ГУРУХИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Жорий йилнинг 6 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ишчи гурухи вазир С.Умурзаков бошчилигида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, у ерда жорий йилги фаолиятнинг истиқболлари ва режалари муҳокама қилинди.
Инвесторлар ва экспорт қилувчилар билан ишлашда вазирлик, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ва банкларнинг фаолиятини яқиндан мувофиқлаштиришга асосланган янги тизим эътибор марказида бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари, ҳудуднинг туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган муҳокамада 2020 йилдаги фаолиятнинг асосий устувор йўналишлариқилиб тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилишда максимал даражадаги самарадорлик ва юқори тезкорликга эришиш белгиланди. Бунга ваколатли давлат идораларининг келишилган ҳаракатлари, маъмурий процедураларни ўташ жараёнида бюрократик тўсиқларни йўқ қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар ва экспорт қилувчилар билан ўзаро муносабатларга изчиллик ва тизимлилик асосида ёндашиш орқали эришилади.
Шунингдек, йиғилиш давомида 2019 йил мобайнида аниқланган,тадбиркорлар билан ўзаро хамкорлик олиб бориш бўйича мавжуд механизмларидаги камчиликлар, хусусан айрим ҳолларда бизнес вакилларининг сўровлари эътиборга олинмаганлиги, баъзи масалаларнинг ечими узоқ вақтга қечиктирилганлиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарларига ходимлар таркибини оптималлаштириш ва бошқарув тизимини қайта кўриб чиқиш орқали ишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, стратегик мақсад,бу инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ва ташқи савдо субъектларининг сўровларибелгиланган тартибда раҳбар шахсларнинг қўшимча «қўлда» аралашувисиз кўриб чиқилишини ва қондирилишини таъминлайдиган барқарор иш тизимини яратиш.
Шу мақсадда, масъул раҳбарлар ва ходимлар олдига вазирликнинг жорий фаолияти доирасидаги долзарб вазифалар қўйилди: 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш, ҳудуддаги туман ва шаҳарларнинг реал саноат салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ва айниқса мавжуд эркин иқтисодий зоналар доирасида жойлаштириш имконини назарда тутган истиқболли инвестиция таклифларини тайёрлаш, товарлар импортига бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва тегишли ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ташаббусларини илгари суриш орқали мазкур товарлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш имкониятлари устидан ишлаш.
Йиғилиш якунида ҳар бир айтилган топшириқучун бажариш муддатлари белгиланди ва масъул ижрочилар тайинланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги