//ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛГАН ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМДА 1 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРДАН ОРТИҚ БЎЛГАН КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЎТКАЗИЛГАН ИНВЕСТИЦИОН ФОРУМДА 1 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРДАН ОРТИҚ БЎЛГАН КЕЛИШУВЛАР ИМЗОЛАНДИ

Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан инвесторлар иштирок этаётган «Invest in Tashkent Region» форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.
Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан 350 нафарга яқин хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этаётган «Invest in Tashkent Region» халқаро инвестицион форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хусусан, хорижлик инвесторлар билан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, тиббиёт, логистика каби қатор йўналишлар бўйича муҳим келишувлар амалга оширилди.
Жумладан, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг «Dongil construction» компанияси ўртасида лойиҳа қиймати 400 миллион долларни ташкил этувчи замонавий кўп тармоқли шаҳарча барпо этиш, Хитойнинг «Phoenix international wisdom technology investmen» компанияси билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ўртасида лойиҳа қиймати 500 минг долларни ташкил этувчи Ўзбекистондаги илк ақлли шаҳар — «Smart Sity» қурилиши лойиҳаси доирасида муҳим келишувларга эришилди.
Форум доирасида шунингдек, Эрон, Филиппин, Туркия, Германия, Россия каби қатор давлатлардан келган инвесторлар билан қатор йўналишларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича битимга эришилиб, ҳужжатлар имзоланди.
Халқаро инвенстицион форум 26 октябрь куни ўз ишини давом эттирди.
Маълумотларга кўра, форум иштирокчилари бугун вилоят ҳудудидаги йирик корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва инвестицион салоҳияти билан танишди.
Шунингдек, хорижлик меҳмонларнинг вилоятдаги туристик марказлар, зиёратгоҳ ва муқаддас қадамжоларга ташрифлари амалга оширилди.