Бугунги кунда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерлик қўллаб-қувватлаш маркази қошида Ҳакамлик суди ҳамда “Юксалиш мезони” таълим муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармалари ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Жорий йилда Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамда марказнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан  50 тадан ортиқ давра суҳбатлари, учрашувлар, ўқув семинарлари ўтказилган бўлиб, уларда  3436 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. Шунингдек, ушбу учрашувларда ва бевосита қилинган мурожаатлар бўйича 74 нафардан ортиқ тадбиркор ва фермерларга консультатив хизмат кўрсатилган.

Шунингдек, Марказ томонидан тадбиркорлар ва фермерлар учун 3 та “Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш” ва “Томчилатиб суғориш тизими”, “Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши кураш бўйича миллий меъёрий ҳужжатларнинг ҳаётийлашиши – давр талаби. Гендер тенглиги ва ҳаёт” номли услубий қўлланма,  рисолалар яратилиб, 2000 дан ортиқ нусхада нашр қилинди.

Марказ томонидан тадбирлар мавзусига оид 2600 тадан ортиқ буклет, кўргазмали материаллар, услубий қўлланмалар ва рисолалар тадбиркорлар ва фермерларга тарқатилди.

Бундан ташқари, Марказ томонидан ташкил этилган учрашувлар, давра суҳбатлари 2 маротаба “Давр”, 4 маротаба “Тошкент” информацион каналида ёритилган бўлса, 3 марта партия нашри – “XXIasr” ижтимоий-сиёсий газетасида, 4 маротаба “Агробизнес” журналида ҳамда 4 маротаба Тошкент вилоятининг туман газеталарида ёритилди.